
"Англия Премьер-лигаси" 32-туридан ўрин олган "Эвертон" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги беллашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришишди.
Голлар иккинчи таймда киритилди: Нино О’Райли 84-дақиқада ҳисобни очди, ундан сўнг Матео Ковачич 90+2-дақиқада иккинчи голни уриб, натижани мустаҳкамлади.
"Сити" бу учрашувда тўп назоратини тўлиқ қўлга киритди — 88% кўрсаткич билан рақибдан анча устун бўлди. Умумий 832 та пас, 12 та зарба ва 88% узатмалар аниқлиги билан Гвардиоланинг шогирдлари майдонда тўлиқ устунликка эришишди.
"Эвертон" эса фақат 2 марта дарвозага аниқ зарба йўллай олди. Улар учун бу мағлубият турнир жадвалида хавфли зонадан узоқлашишни қийинлаштиради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар