date
views 1 856

Суперлига. 6-тур ўйинларидан сўнг мусобақа жадвали қандай кўринишда?

Суперлига. 6-тур ўйинларидан сўнг мусобақа жадвали қандай кўринишда?
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган учрашув 19 апрель, шанба куни бўлиб ўтди.

Дастлабки учрашув Қаршида ўтказилди. Унда Қашқадарё вилоятининг икки жамоаси – Ғузорнинг “Шўртан” ҳамда Муборакнинг “Машъал” клублари майдонга тушди.

Учрашув тақдирини биргина гол ҳал этди. 77-дақиқада Сардор Абдураимов муборакликларга ғалаба келтирувчи тўпни киритди. 90+3-дақиқада эса ғузорликлар аъзоси Муродхўжа Жабборов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

“Шўртан” — “Машъал” 0:1
Гол
: 0:1 — 77, Сардор Абдураимов.

Куннинг иккинчи баҳси эса Тошкентда бўлиб ўтди. Бухоронинг “Бухоро” клуби Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилди.
Ўйиндаги барча голлар иккинчи бўлимда урилди. 53-дақиқада Игор Голбан ҳисобни очган бўлса, 84-дақиқада Стефан Чолович пенальтидан гол урди. Орадан 4 дақиқа ўтар-ўтмас Муродбек Раҳматов ҳисобни йириклаштирди. 90+6-дақиқада Сардор Қулматов гол уриб, ҳисобни 1:3 кўринишига келтирди.

“Бухоро” — “Насаф” 1:3
Голлар
: 0:1 — 53, Игор Голбан, 0:2 — 84, Стефан Чолович, 0:3 — 88, Муродбек Раҳматов, 1:3 — 90+6, Сардор Қулматов.

Куннинг сўнгги баҳси Фарғонада бўлиб ўтди. Унда “Нефтчи” ўзининг азалий рақиби Тошкентнинг “Пахтакор”ини қабул қилди. “Шерлар” масалани биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал этди. Умар Адҳамзодадан дубль, Брайан Риаскос ҳамда Игор Сергеевдан биттадан гол, якуний натижа – 0:4.

“Нефтчи” — “Пахтакор” 0:4
Голлар
: 0:1 — 23, Умар Адҳамзода, 0:2 — 43, Брайан Риаскос, 0:3 — 45+1, Игор Сергеев, 0:4 — 45+6, Умар Адҳамзода.

Бугунги беллашувлардан сўнг мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олди:
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. 6-тур ўйинларидан сўнг мусобақа жадвали қандай кўринишда?