date
views 0

Шомуродов "Верона"га қарши ўйинда қандай статистика қайд этди?

Шомуродов "Верона"га қарши ўйинда қандай статистика қайд этди?
Италия А Сериясининг 33-туридан ўрин олган баҳсда "Рома" ўз майдонида "Верона" клуби билан тўқнаш келиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу беллашувни миллий терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов дастлабки дақиқалардан бошлаб, 4-дақиқада ҳисобни очди. Мазкур гол учрашув тақдирини ҳал қилди ва римликларга муҳим 3 очкони тақдим этди.

Ҳамюртимизнинг бўлиб ўтган учрашувда қайд этган статистикаси қуйидагича кўриниш олди:

- Дақиқа - 82
- Дарвозага йўлланган аниқ зарбалар - 1/1
- Дриблинг уринишлари – 0/5
- Тўпга тегинишлар сони - 34
- Узатмалар аниқлиги - 15/17 (88%)
- Кескин узатмалар - 0
- Узоқ масофага узатмалар – 0/1
- Яккакурашлар – 1/7
- Иккинчи қаватдаги курашлар - 1/6
- Қоида бузарликлари – 1
- Унга нисбатан қоида бузилиши – 1
- Тўп тортиб олиш – 0
- ХГ - 0.99

Элдор Шомуродов ушбу ҳаракатлари билан ўйиннинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов "Верона"га қарши ўйинда қандай статистика қайд этди?