date
views 0

Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"

Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"
Суперлига 6-тур доирасидаги "Шўртан" — "Машъал" (0:1) ўйинидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
— Ўйин битта голгача бўлди ва жамоалар бир-бирига тенг рақиблар эди. "Машъал" ўзининг битта вазиятидан фойдаланиб кетди. Биз эса фойдалана олмадик. Рақибни ғалаба билан табриклайман.

— Битта ўйинда тўртта сариқ карточка ва қизил карточка... Жамоада интизом бўйича камчиликлар борми?
— Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳужумчи қизил карточка кўрсатилган вазиятда бундай ўйнамаслиги керак эди. Ҳужумчида рақиб дарвозасига зарба бериш иштиёқи юқори ва бўлади ва ўйинчимиз бу вазиятда ўзини тута олмай қолди деб ўйлайман.

— Адашмасам, Сирожиддин Қўзиев жамоа билан шартнома имзолаган, аммо у майдонда кўринмаяпти.
— Эсингизда бўлса, Сирожиддин Қўзиев "Навбаҳор"га қарши ўйинда жароҳат олиб, баҳс охирига етказиб қўёлмаганди. Бундан ташқари, энг яхши ўйинчиларимиздан бири Шахзоджон Неъматжонов ҳам анча пайтдан бери жамоамизга ёрдам беролмаяпти. Албатта, уларнинг ўрни билинди.

Манба: championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"