date
views 564

ОФК президенти Ўзбекистон У-17 терма жамоасини Осиё кубоги ғолиблиги билан табриклади

ОФК президенти Ўзбекистон У-17 терма жамоасини Осиё кубоги ғолиблиги билан табриклади
Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа Ўзбекистон У-17 терма жамоасининг Осиё кубогида чемпионликни қўлга киритгани муносабати Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Баҳодир Қурбонов номига табрик йўллади.

“Саудия Арабистонида бўлиб ўтган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритганингиз билан Сизни ва Ўзбекистон футбол оиласини чин қалбимдан табриклашдан мамнунман.

Ўзбекистоннинг мусобақа давомида кўрсатган ажойиб ўйинлари юртингизда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш йўлида амалга оширилган меҳнат ва саъй-ҳаракатларидан далолатдир.

Ислом Исмоилов ва бутун жамоага турнир давомида намойиш этган ёрқин ўйинлари учун миннатдорчилик билдираман ва ФИФА У-17 Жаҳон чемпионатида ҳам муваффақият тилайман!

Ўзбекистон футбол жамоатчилигига эса келгуси фаолиятида зафарлар тилайман”, дейилади ОФК президентининг табригида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОФК президенти Ўзбекистон У-17 терма жамоасини Осиё кубоги ғолиблиги билан табриклади