
«Реал» Мадрид жамоаси келгуси мавсумда янада юқори натижаларни қўлга киритиш ва совринлар учун жиддий кураш олиб бориш мақсадида таркибда катта ўзгаришлар қилишга қарор қилди.
Хабарларга кўра, мадридликлар раҳбарияти жамоани кучайтириш мақсадида «Ливерпуль»нинг энг асосий футболчиларидан бири Алексис МакАллистерни қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.
Fichajes нашри маълумотларига кўра, «Қироллик клуби» раҳбарлари ушбу трансферни амалга ошириш учун ўз таркибидаги ёш ва иқтидорли футболчи Арда Гюлерни ҳам битимга қўшиб беришга тайёр турибди. Сабаби, инглиз клуби ҳам айнан Гюлерни ўз сафига қўшиб олиш истагини билдирган эди.
20 ёшли туркиялик ярим ҳимоячи Арда Гюлер жорий мавсум Карло Анчелотти қўл остида деярли майдонга тушмаётганидан ва ўйин амалиёти камлигидан норози бўлиб, келаётган ёзда ўз жамоасини алмаштиришни мақсад қилган.
Айни вақтда 26 ёшли аргентиналик Алексис МакАллистер трансфер бозорида 90 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Арда Гюлернинг бозордаги нархи эса 45 миллион еврони ташкил этади. Шу боис, «Реал» ушбу трансферни амалга ошириш учун ўз футболчисини қўшимча маблағ сифатида таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Экспертларнинг фикрича, бу трансфер амалга ошадиган бўлса, мадридликлар ярим ҳимоя чизиғида юқори савияли ва ишончли ўйинчига эга бўлади. Бу эса жамоага янада куч бағишлаб, Европанинг нуфузли турнирларида юқори натижаларга эришиш имконини кенгайтиради.
Айни пайтда бу трансфер битимининг қандай якунланиши, «Реал»нинг таклифига «Ливерпуль»нинг муносабати ҳамда ёш футболчи Арда Гюлернинг якуний қарори ҳам кўпчиликнинг қизиқишини уйғотмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар