
Жорий мавсумда «Барселона» клубининг асосий етакчиларидан бирига айланган бразилиялик ҳужумчи Рафинья ўзининг самарали ўйини билан каталонияликларга катта ёрдам бермоқда.
Шунинг учун ҳам уни ўз сафларига жалб қилиш истагида бўлган бадавлат клублар сони кундан кунга ошиб бормоқда. Бироқ «Барселона» раҳбарияти ушбу футболчи билан ҳамкорликни янада узоқроқ муддатга чўзишга интилмоқда.
Ҳозирда Рафинья билан тузилган шартнома 2027 йил ёзигача амал қилади. «Барселона» эса уни яна узоқроқ муддатга қолдириш ниятида.
Испаниянинг Sport.es нашри тарқатган маълумотларга кўра, янги шартнома бўйича музокаралар жараёнида томонлар бир нечта асосий масалалар бўйича келишувга эриша олмаяпти.
Биринчидан, шартнома муддати масаласида келишмовчилик пайдо бўлган. «Барселона» Рафинья билан амалдаги шартномани 1+1 кўринишида узайтиришни хоҳламоқда. Футболчининг вакиллари эса шартнома муддатини тўғридан тўғри икки йилга узайтиришни талаб қилмоқда.
Иккинчи жиддий масала эса молиявий томондан чиқди. 28 ёшли футболчи клуб томонидан таклиф этилаётган маош миқдоридан норози. Рафиньянинг агентлари унинг хизмат ҳақини оширишни талаб қилмоқда. Томонлар шу масалада ҳам якдил фикрга кела олгани йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар