date
views 377

"Барселона" ва "Реал" Испания Кубоги финали учун қайдномани эълон қилди

"Барселона" ва "Реал" Испания Кубоги финали учун қайдномани эълон қилди
Испания Кубогининг 2025 йилги финали олдидан икки буюк клуб — "Барселона" ва "Реал" ўз жамоалари таркибини расман маълум қилди. Бутун дунё мухлислари интиқлик билан кутаётган бу учрашув 26 апрель куни бўлиб ўтади.

"Барселона" бош мураббийи Ҳанси Флик муҳим ўйинга асосий дарвозабон Марк-Андре тер Штегенни қайтарди. Каталонияликларнинг таркибида шунингдек, ёш истеъдодлар Педри, Гави, Ансу Фати, Рафинья ва Ламин Ямал ҳам ўрин олган. Ҳимояда эса асосий футболчилардан Роналд Араухо, Кунде ва Эрик Гарсия бор.

"Барселона"нинг қайдномаси:
Дарвозабонлар
: Тер Штеген, Щенсни, Иняки Пенья
Ҳимоячилар: Кубарси, Араухо, Иньиго Мартинес, Кристенсен, Кунде, Эрик
Ярим ҳимоячилар: Гави, Педри, Пабло Торре, Фермин, Де Йонг, Ольмо
Ҳужумчилар: Ферран Торрес, Ансу Фати, Рафинья, Пау Виктор, Ламин Ямал, Ҳ.Форт, Жерар Мартин

"Реал"да эса Карло Анчелотти жамоанинг энг кучли таркибини йиққан. Муҳим янгилик — франциялик юлдуз ҳужумчи Килиан Мбаппе жароҳатидан тўлиқ тузалиб, жамоасига ёрдам беришга тайёр ҳолда сафга қайтди. Шунингдек, Ферлан Менди ҳам асосий таркибга қайтарилган. Дарвозада эса доимгидек Тибо Куртуа туради.

"Реал"нинг қайдномаси:
Дарвозабонлар: Куртуа, Лунин, Фран Гонсалес
Ҳимоячилар: Алаба, Лукас Васкес, Вальехо, Фран Гарсия, Рюдигер, Менди, Асенсио
Ярим ҳимоячилар: Беллингем, Вальверде, Модрич, Чуамени, Арда Гюлер, Себальос
Ҳужумчилар: Винисиус Жуниор, Мбаппе, Родриго, Эндрик, Браим Диас

Бу суперфинал Испания футболида мавсумнинг энг қизғин ва драматик ўйинларидан бири бўлиши кутилмоқда. "Эль Класико"га бўлган қизиқиш ҳеч қачон сўнмаган ва бу сафар ҳам миллионлаб мухлисларнинг диққат-марказида бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" ва "Реал" Испания Кубоги финали учун қайдномани эълон қилди