date
views 449

"Барселона" юлдузи Рафинья янги шартномадан норози: уни "Ал Ҳилол" кутмоқда

"Барселона" юлдузи Рафинья янги шартномадан норози: уни "Ал Ҳилол" кутмоқда
Каталониянинг "Барселона" клуби ўзининг асосий футболчиларидан бири – бразилиялик вингер Рафиньяга янги шартнома таклиф қилди. Аммо футболчи таклиф этилган янги келишув шартларидан кўнгли тўлмаган ва ўз хоҳишларига жавоб берувчи янада қулайроқ шартномани талаб қилмоқда.

Клуб раҳбарияти футболчи билан шартномани бир мавсумга узайтириб, кейинги мавсум натижалари асосида уни яна бир йилга чўзиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бироқ Рафинья бу таклифни қабул қилишга шошилмаяпти. У ўзи учун қулай ва ишончли бўлган 2030 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартномани имзолашни истамоқда. Шу билан бирга, футболчи клуб раҳбариятидан янги келишув доирасида маоши оширилишини ҳам талаб қилган.

Ушбу вазиятни араб футболи грандларидан бири бўлган "Ал Ҳилол" диққат билан кузатиб бормоқда. Саудия клуби аллақачон Рафиньяга жуда фойдали шартнома таклифини тақдим этган. Лекин, айни пайтда бразилиялик вингер ушбу таклифни кўриб чиқишдан аввал "Барселона" билан бир қарорга келишни афзал кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рафинья сўнгги мавсумларда каталонияликларнинг муҳим футболчиларидан бирига айланди ва мухлисларнинг катта меҳрини қозонди. "Барселона" раҳбарияти ва мураббийлар штаби футболчи билан янги келишув бўйича тез орада бир қарорга келишга ҳаракат қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" юлдузи Рафинья янги шартномадан норози: уни "Ал Ҳилол" кутмоқда