date
views 701

«Барселона» — «Реал» баҳсида ким ғалаба қозонади? Машҳур сайтлардан қизиқарли тахминлар!

«Барселона» — «Реал» баҳсида ким ғалаба қозонади? Машҳур сайтлардан қизиқарли тахминлар!
Бугун тунда Испания Кубоги финалида дунёнинг энг машҳур клубларидан иккитаси — «Барселона» ва «Реал Мадрид» ғолиблик учун баҳс олиб боради. Бу жамоалар ўртасидаги учрашув ҳар доим қизғин, кескин ва томошабоп ўтади. Бундай ўйинларда тахмин қилиш ҳам осон эмас.

Жаҳонга машҳур бир нечта сайт ва нашрлар бу учрашув натижасини тахмин қилиб кўришди. Улар ўз тахминларида турли хил натижаларни олдиндан айтишмоқда.

Хусусан, машҳур «Sports Mole» нашри бугунги беллашувда каталонияликларнинг имкониятларини юқори баҳоламоқда. Нашрнинг фикрича, «Барселона» жамоаси 2:1 ҳисобида «Реал Мадрид» устидан ғалаба қозонади ва кубокни боши узра кўтаради.

Айни пайтда бошқа бир нуфузли футбол сайти — «90min» эса бу ўйинда мадридликларнинг ғалабасига ишонч билдирмоқда. Нашр тахминига кўра, Анчелотти шогирдлари кескин курашда рақибини 3:2 ҳисобида мағлуб этади.

Яна бир машҳур спорт портали «Sportskeeda» эса, «Барселона» жамоаси ўз майдонида рақибидан кучлироқ ўйин кўрсатиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонади, деган прогноз бермоқда.

Бу тахминлар ҳам мухлислар, ҳам экспертлар ўртасида катта қизиқиш уйғотди. Чунки бугунги баҳсда қайси жамоа ғолиб бўлмасин, албатта тарихда қоладиган воқеалардан бирига айланади.

Учрашув 27 апрелга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 01:00да старт олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» — «Реал» баҳсида ким ғалаба қозонади? Машҳур сайтлардан қизиқарли тахминлар!