
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг етакчи футболчиларидан бири Кевин Де Брюйненинг шартномаси узайтирилмаганига оид вазиятга изоҳ беришни истамади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бельгиялик ярим ҳимоячи клубнинг у билан янги келишув тузмаганидан жуда ҳайратланганини маълум қилган эди.
«Мен бу масала юзасидан аввал ҳам фикримни билдирганман. Сабабларни яна бир бор тушунтириб ўтиришни истамайман», — деди Гвардиола журналистлар билан ўтган матбуот анжуманида.
Аввалроқ испаниялик мутахассис Кевин Де Брюйне билан янги шартнома тузилмаслик ҳақидаги қарорни клуб раҳбарияти қабул қилганини ва бу футболчининг шахсий хоҳишига боғлиқ эмаслигини айтган эди.
Маълумки, 33 ёшли Де Брюйне бу мавсум сўнгида «Манчестер Сити»ни тарк этади. У «шаҳарликлар» сафига 2015 йилда келиб қўшилган ва шу давр мобайнида жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири сифатида кўплаб ютуқларга эришган. Ҳозиргача футболчи барча мусобақалар доирасида «Манчестер Сити» таркибида 417 та учрашувда майдонга тушиб, 107 та гол ва 177 та голли узатма билан ажралиб турган.
Ҳозирча футболчининг келажакдаги жамоаси номаълумлигича қолмоқда. Кевиннинг кетиши «шаҳарликлар» учун жиддий йўқотиш бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар