date
views 26 839

«Реал» кутилмаганда бир юлдуздан воз кечиб, Арда Гюлерга ишонч билдирмоқчи

«Реал» кутилмаганда бир юлдуздан воз кечиб, Арда Гюлерга ишонч билдирмоқчи
Мадриднинг «Реал» клуби яқин вақтгача асосий таркибнинг муҳим аъзоларидан бири бўлган Браим Диас билан боғлиқ ҳолат юзасидан кутилмаган қарор қабул қилди. Бу ҳақда таниқли испан журналисти Санти Ортего хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби сўнгги вақтлардаги ўйинларда 25 ёшли марокашлик ярим ҳимоячининг намойиш этаётган ҳаракатларидан умуман қониқмаяпти. Мадридликлар футболчи юқори даражадаги спорт формасини ушлаб қола олмаётганини асосий сабаб сифатида кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан жамоа раҳбарияти ва мураббийлар штаби Браим Диас ўрнига туркиялик ёш иқтидор эгаси Арда Гюлерга ишонч билдирмоқчи. Қайд этилишича, 20 ёшли Арда ўзига берилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, мураббийларнинг эътиборини қозона олган.

Айни пайтда Браим Диаснинг «Реал» билан шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Аммо у жамоадаги ўрни тобора мураккаблашиб бораётганига қарамай, «қаймоқранглилар»ни тарк этиш ниятида эмас. Диас асосий таркибдаги жойи учун исталган рақиб билан курашишга тайёр эканлигини маълум қилган.

Шу тариқа, «Реал» мураббийлари учун яна бир мураккаб қарор кутиб турибди – клуб ёшларига ишонч билдириш ёки собиқ етакчига яна бир имкон бериш. Бу қарор, албатта, жамоанинг кейинги ўйин натижалари ва тактик режаларига ҳам таъсир кўрсатади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» кутилмаганда бир юлдуздан воз кечиб, Арда Гюлерга ишонч билдирмоқчи
-->