
Италиянинг «Рома» жамоаси келгуси мавсумда ўзининг янги бош мураббийини излашда давом этмоқда. Ҳозирда жамоа раҳбариятининг шорт-листига тўрт нафар номзод киритилган ва улар орасида бир неча машҳур исмларни учратиш мумкин.
Рим клубининг бошқарувига асосий номзод сифатида «Комо» жамоасига устозлик қилаётган испаниялик ёш мутахассис Сеск Фабрегас кўрсатилмоқда. Унинг мураббийлик фаолиятидаги ўсиш динамикаси ва истиқболли қарашлари «Рома» раҳбариятининг эътиборини тортган.
Шу билан бирга, жамоани бошқариш учун яна уч номзод кўриб чиқилмоқда. Улар орасида «Аякс» бош мураббийи Франческо Фариоли, айни дамда «Женоа»да иш юритаётган Патрик Виейра ва Саудиянинг «Ал Насср» клубини бошқараётган тажрибали италиялик мураббий Стефано Пиоли ҳам бор.
Эслатиб ўтиш лозимки, «Рома»ни айни дамда бошқараётган машҳур италиялик мутахассис Клаудио Раньери жорий мавсум якуни билан ўз мураббийлик фаолиятига нуқта қўйишини маълум қилган эди. Унинг ўрнига клуб янги куч билан келгуси мавсум учун режалар тузмоқда.
Римликлар раҳбарияти янги мураббийни тез орада эълон қилиш ниятида эканлигини таъкидлаган. Жамоанинг кейинги устози фақат клубнинг ички чемпионатдаги мавқеини эмас, балки Европа ареналарида ҳам юқори натижаларни қўлга киритиши талаб этилади. Шу боис, «Рома» мутасаддилари бу қарорни жуда эҳтиёткорлик билан қабул қилмоқчи.
Рома ЖамоасиЯнги МураббийИспаниялик МутахассисКлаудио РаньериИтальян МураббийларШорт Лист. Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар