date
views 77

«Насаф»нинг «Қизилқум» устидан йирик ғалабасида асосий қаҳрамон ким бўлди?

«Насаф»нинг «Қизилқум» устидан йирик ғалабасида асосий қаҳрамон ким бўлди?
Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган беллашувда «Насаф» ўз майдонида «Қизилқум»ни қабул қилиб, мухлисларига ёрқин ва йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилди. Ушбу учрашувда ғолибларнинг голларига Хебай, Бозоров, Норчаев ҳамда Раҳматов муаллифлик қилишди.

Бироқ ушбу баҳсда жамоа ғалабаси учун катта ҳисса қўшган ва ҳар доимгидек "қора меҳнат"ни бажарган футболчи сифатида Акмал Мозговойнинг хизматлари алоҳида эътироф этилиши керак.

Ярим ҳимоядаги футболчи ўйин давомида 126 марта тўпга тегинган бўлса, ўз шерикларига жами 110 та пас узатди. Эътиборлиси, шулардан 105 таси аниқ манзилга етиб борди (95 фоиз аниқлик). Бу кўрсаткич билан Мозговой жорий мавсумнинг энг яхши натижасини қайд этиб, рекорд ўрнатди. Унгача бу мавсумдаги энг яхши натижа «Андижон»га қарши баҳсда 96 та аниқ пас узатган «Пахтакор» ҳимоячиси Абдулла Абдуллаевга тегишли эди.

Ушбу йирик ғалабадан кейин «аждарлар» Суперлиганинг турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олишди. Энди «Насаф» футболчиларини олдинда янада муҳим ва масъулиятли ўйинлар кутмоқда. Жумладан, кейинги турда жамоа «Хоразм» билан куч синашади. Шундан сўнг «Бунёдкор» ҳамда Ўзбекистон Кубоги доирасидаги принципиал рақиби «Пахтакор»га қарши ўта муҳим баҳсларда майдонга тушади.

Мухлислар эса жамоанинг кейинги учрашувларда ҳам шундай ишончли ва чиройли ўйинлар кўрсатишига умид қилишмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Насаф»нинг «Қизилқум» устидан йирик ғалабасида асосий қаҳрамон ким бўлди?