
Испаниянинг «Реал Мадрид» клуби янги мавсумдан жамоа бошқарувини «Байер» бош мураббийи Хаби Алонсога топширишга қарор қилди. «Қироллик клуби» раҳбарияти испаниялик мутахассисни олиб келиш учун «Байер»га 8 миллион евро миқдорида товон пули тўлайди. Шу билан бирга, Алонсо билан 3 йиллик шартнома имзоланади.
Хаби Алонсо 2022 йилдан бери Германиянинг «Байер» клубида мураббийлик қилиб келмоқда. Унинг Леверкузен жамоаси билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етиши керак эди. Бироқ, «Реал» уни ёзги трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олиш учун барча расмий келишувларни якунлади.
Қайд этиш жоиз, Алонсо «Реал Мадрид»да ўз вақтида футболчи сифатида тўп сурган ва жамоа билан кўплаб совринларга эришган. Унинг пойтахт жамоасига мураббий сифатида қайтиши мухлислар томонидан илиқ кутиб олинмоқда.
Ҳозирча амалдаги бош мураббий Карло Анчелоттининг мавсум охирида клубни тарк этиши ва Бразилия миллий терма жамоасини бошқариши маълум қилинган эди. Шу тариқа, «Реал» раҳбарияти келаси мавсум учун жамоанинг келажагини Хаби Алонсога ишониб топширишга қарор қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар