
Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Лочин" - "Андижон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Ғалаба билан "Лочин" жамоасини табриклайман. Улар ажойиб ўйин ўтказишди, олқишга арзийди. Кейинги ўйинларда омад тилайман.
- "Андижон" амалдаги кубок соҳиби. Жамоа гуруҳ босқичидаёқ мусобақани тарк этишига фикрингиз қандай?
- Натижаларни кузатамиз. Биз учун бу йилги кубок учрашувлари оғир ўтди. Футболда ҳоҳиш ва ишонч бўлмаса, ғалабага эришиш қийин. Ғалаба учун ҳаракат қилдик, лекин ўхшамади.
- Ўзбекистон кубоги деярли бой берилди. Суперлигада ҳам натижаларни жуда яхши деб бўлмайди. Буёғига қандай мақсадлар бор?
- Бу муаммо, биз тушуниб турамиз. Чемпионатда охиригача курашамиз, муваффақиятли натижалар учун ҳаракат қиламиз. Халқаро майдонда ҳам ўйинларимиз бор, биз ҳали курашдан чиқиб кетмадик. Футболда ҳоҳиш кўп нарсани ҳал қилади. Иштиёқ, ҳоҳиш жамоаларнинг қайси лигада ўйнаётганини аҳамиятсиз ҳолатга келтириб қўяди.
Лочин ЖамоасиАндижон ЖамоасиКубок УчрашувиАлександр ХомяковФутболда ҒалабаМуваффақиятли Натижалар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар