date
views 117

"Андижон"ни мағлуб этган биринчи лига клуби бош мураббийи нималар деди?

"Андижон"ни мағлуб этган биринчи лига клуби бош мураббийи нималар деди?
Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Лочин" - "Андижон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Сардор Тўхтаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа. Боиси бугунги рақибимиз кубокнинг амалдаги соҳиби эди. Чемпионларга қарши ўйнаш ҳар доим қийин бўлади. Йигитларга рахмат айтаман, улар борларини беришди. Ким билан ўйнашдан қатъий назар ғалаба қозониш мумкинлигини исботлашди. Захирадан қўшилган кучлар ҳам ўйинни кучайтиришди, умуман айтганда ғалабага лойиқ ўйнадик.

- "Лочин" жамоасининг Ўзбекистон кубогидаги мақсади қандай?
- Олийгоҳимиз ректори томонидан бизга футбол ўйнаш учун барча шароитлар яратиб берилмоқда. Кубокдаги мақсадимиз - гуруҳдан чиқиш ва узоқроққа бориш. Биринчи лигадаги вазифамиз Про-лига йўлланмаси. Чемпионликни мақсад қилганмиз. Қашқадарё аҳлига бизни қўллаб-қувватлаётгани учун рахмат айтаман.

- Суперлига жамоасини мағлуб этишга қандай куч топа олдинглар?
- Биз шу ўйин ҳақида жиддий ўйладик, тайёргарлик кўрдик. Вазиятларимиздан унумли фойдаланишга уриндик. Ғалаба голини захирадан қўшилган футболчилар олиб келишди.

- Пенальти вазиятига фикрингиз қандай?
- Бизга узоқроқ эди. Бу ҳакамларнинг иши, аралашмаганимиз маъқул. Улар ўз ишини бажараяпти. Биринчи лига жамоаси Суперлига клубини мусобақадан чиқариб юбораётгани чемпионатимизга шаффофлик кириб келганини англатади.

Манба: championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Андижон"ни мағлуб этган биринчи лига клуби бош мураббийи нималар деди?