date
views 34

Вадим Абрамов "Сурхон" мағлуб этилган ўйин ҳақида нималар деди?

Вадим Абрамов "Сурхон" мағлуб этилган ўйин ҳақида нималар деди?
Куни кеча бўлиб ўтган ўйинда “Динамо” жамоаси “Сурхон”ни мағлуб этиб, ўзининг мағлубиятсиз сериясини яна бир поғонага кўтарди. Ушбу ғалабадан кейин самарқандликлар бош мураббийи Вадим Карленович матбуот анжуманида иштирок этиб, жамоанинг ўйини ва келгуси режалари ҳақида фикр билдирди.

“Шамол ўйинга жиддий таъсир қилди”

“Қийин об-ҳаво шароитида ўтган беллашув бўлди. Айниқса шамол, жамоаларнинг тактик ўйинига тўсиқ бўлди. Аммо биз гол уриб олгандан сўнг ўйинни назорат қилишга муваффақ бўлдик. “Сурхон” жуда яхши шаклланган жамоа экани шубҳасиз, лекин омад бу сафар бизга ёр бўлди”, – деди мутахассис.

“Мағлубиятсиз серия қачонгача давом этади?”

Мавсум бошидан буён мағлубият тафтини ҳис қилмаган “Динамо”нинг бу серияси қачон тугаши мумкинлиги ҳақидаги саволга Карленович юмор билан жавоб берди:

“Кўз тегишини истаяпсизми? Қанчагача кучимиз етади, фақат вақт кўрсатади. Ҳозирча омад биз томонда. Олдинда “Шўртан”га қарши беллашув бор, унда ҳам ғалаба қозонишга интиламиз.”

Анваржон Ҳожимирзаев нега алмаштирилди?

“У ўйин бошидаёқ жароҳат олди ва ўз хоҳиши билан захирага олинишини сўради. Биз хавфга бормасдан, уни эҳтиёт қилдик. Балки боши айланган бўлиши мумкин,” – дея тушунтирди мураббий.

“Нефтчи” билан ўйин кўчирилди – Карленович норози

Журналистнинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўйиннинг кўчирилгани сизни хафа қилмадими?” деган саволига мураббий шундай жавоб берди:

“Самарқандга юқори мартабали меҳмонлар кела олмаслиги сабабли биз учрашувни ўтказишга тайёр эканлигимизни билдирдик. Аммо рақиб жамоа рози бўлмади. Улар ўз фикрида қолишди.”

Тақвимдаги адолатсизлик

“Мени ажаблантираётган жиҳат — мезбонлик масаласи. Масалан, “Шўртан” аввалги ўйинларини Қаршида нейтрал майдонда ўтказди, биз эса уларга Ғузорда сафар қиламиз. “Хоразм”га ҳам борамиз. Бунга қарши эмасмиз, аммо “Бунёдкор” каби баъзи жамоалар мавсум давомида Тошкентдан чиқмаган”, – дейди Карленович.

“Андижон”га қарши баҳсда ким ўйнайди?

“Биз камроқ ўйин амалиётига эга бўлган футболчиларга имконият берамиз. Ишонаманки, бу қароримиз учун биз жазога тортилмаймиз”, – дейди у. Шу билан бирга, ҳар бир ўйин “принципиал” эканини қўшимча қилди.

“Биз биринчи ўринни ушлаб турибмиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам майдонга чиқадиган футболчилар жамоанинг қадри учун ҳаракат қилишади.”
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вадим Абрамов "Сурхон" мағлуб этилган ўйин ҳақида нималар деди?