
Италиялик машҳур мураббий Карло Анчелоттининг келажаги бўйича янги маълумотлар пайдо бўлди. Аввалроқ Бразилия миллий терма жамоаси билан музокаралари муваффақиятсиз якунланган мутахассис энди ўз фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.
Маълум бўлишича, яқинда Элит Осиё Чемпионлар лигасини тарк этган Саудиянинг «Ал Ҳилол» клуби Анчелоттига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Саудияликлар италиялик тажрибали мураббийга уч йиллик жозибадор шартнома таклиф қилишга тайёр турибди.
Хабарларда қайд этилишича, Карло Анчелоттининг ўзи ҳам янги мавсумдан бошлаб фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришга қарши эмас. Агар ушбу келишув амалга ошса, Анчелотти ўз фаолиятидаги янги саҳифани очиб, араб футболини ривожлантиришга ҳисса қўшиши мумкин.
Ҳозирча бу борадаги музокаралар давом этмоқда ва яқин кунларда якуний қарор эълон қилиниши кутилмоқда. Мураббийнинг бу танлови Европадаги мухлислар учун ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар