
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москва ЦСКА клубининг иқтидорли ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев, айни пайтда Ўзбекистон терма жамоасини Россия терма жамоасидан кучлироқ деб ҳисобламоқда.
Футболчи Ўзбекистонда ҳозирги кунда жуда кучли футболчилардан ташкил топган энг яхши авлод шаклланганига алоҳида урғу берди. У шу билан бирга, Россия терма жамоаси ҳам сифатли ва яхши ўйинчиларга эга эканлигини тан олди.
«Ўзбекистонда футболчиларнинг айни дамдаги энг кучли авлодларидан бири бор. Россия терма жамоасининг ҳам таркиби ёмон эмас, уларнинг бир неча ўйинларини кўриб боряпман. Ҳатто рақиблар анча кучсиз бўлса ҳам, таркиб жуда бақувват. Масалан, Головин ва яна бир қанча юлдуз ўйинчилар бор», — деди Файзуллаев.
Шу билан бирга, журналистнинг «ўртоқлик ўйинида ғалаба қозониш эҳтимоли қайси жамоада кўпроқ?» деган саволига Аббосбек қатъият билан жавоб берди:
«Мен ҳар доим ўз юртимни қўллаб-қувватлайман ва Ўзбекистон томонидаман. Менимча, Ўзбекистон терма жамоаси Россияни мағлуб этган бўларди», — деб қўшимча қилди футболчи.
Аббосбек Файзуллаев Москва клуби билан бирга юқори савияли футбол намойиш этиб келмоқда, у Ўзбекистон миллий термасининг ҳам ёрқин юлдузларидан бири сифатида танилган.
Аббосбек ФайзуллаевЎзбекистон термасиМосква ЦСКАФутболчилар авлодиРоссия терма жамоасиЎзбек футбол. Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар