date
views 739

У «Манчестер Сити»ни тарк этиб, «Барселона»га ўтишни истамоқда

У «Манчестер Сити»ни тарк этиб, «Барселона»га ўтишни истамоқда
«Манчестер Сити»нинг португалиялик юлдузи Бернарду Силва мавсум охирида жамоани тарк этишга қарор қилган. 30 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ўз карьерасини Испания грандларидан бири – «Барселона»да давом эттиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар берди.

Аслида каталониялик клуб Бернарду Силвани ўз таркибига қўшиб олишга аввалдан қизиқиб келади. Томонлар ўзаро келишувга эришиш учун бир неча бор уриниш қилган, аммо молиявий сабабларга кўра трансфер амалга ошмаган эди.

Мутахассислар Бернардунинг амалдаги трансфер нархини тахминан 55-60 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Аммо футболчининг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2026 йилда якунланишини ҳисобга олган ҳолда, «Барселона» ушбу суммани сезиларли даражада пасайтиришга ҳаракат қилади.

Бундан ташқари, «Барселона»нинг молиявий Fair Play талабларини бажариши учун мавжуд таркибдаги футболчилардан бири ёки бир нечтасини трансфер қилишга эҳтиёж борлиги айтилмоқда. Фақат шу ҳолатдагина каталонияликлар португалиялик футболчининг трансферини амалга оширишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Бернарду Силва 2017 йилдан буён «шаҳарликлар» сафида тўп суриб келмоқда. Сўнгги вақтларда танқидлар қуршовида қолган португалиялик ярим ҳимоячи жамоа ва муҳитни ўзгартириш орқали ўз фаолиятида янги саҳифа очишга умид қилмоқда.

Бернардунинг «Барселона»га ўтиши икки томон учун ҳам фойдали бўлиши мумкин, чунки каталонияликлар ҳам юқори даражали футболчига эҳтиёж сезмоқда. Айни вақтда бу трансфернинг амалга ошиши борасидаги музокаралар тез орада бошланиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » У «Манчестер Сити»ни тарк этиб, «Барселона»га ўтишни истамоқда