
Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказилган бокс бўйича U15 ва U17 ёш тоифалари орасидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Ушбу нуфузли қитъа мусобақасида юртдошларимиз яна бир бор ўз салоҳияти ва маҳоратини намоён этишга муваффақ бўлишди.
U17 финаллари – 8 та олтин медаль!
Чемпионатнинг сўнгги кунида U17 тоифасидаги финал жанглари ўтказилди. Ўзбекистон ёш боксчилари ушбу куннинг ўзида:
- 8 та олтин,
- 7 та кумуш,
- 4 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Бу натижалар билан боксчиларимиз нафақат ўз устунликларини намоён этишди, балки ҳар бир тоифада фаол иштирок этиб, умумжамоа ҳисобига катта ҳисса қўшишди.
Умумий ҳисобда Ўзбекистон – 1-ўрин!
World Boxing томонидан ташкил этилган ушбу Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси очколар бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Икки ёш тоифаси — U15 ва U17 бўйича боксчиларимиз жами:
- 15 та олтин,
- 15 та кумуш,
- 12 та бронза медали жамғаришди.
Ўзбек бокси келажаги учун муҳим қадам
Мазкур ғалабалар нафақат спортчиларнинг юксак тайёргарлиги, балки ўзбек боксидаги мураббийлик тизими, тарбия ва спорт сиёсатининг самараси сифатида баҳоланмоқда.
Сиз нима деб ўйлайсиз – кейинги Олимпиадада бу ёш иқтидорлардан қай бири юлдузга айланиши мумкин? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар