date
views 121

Муроджон Аҳмадалиев ва Наоя Иноуэ ўртасидаги жанг музокаралари якунланди

Муроджон Аҳмадалиев ва Наоя Иноуэ ўртасидаги жанг музокаралари якунланди
Профессионал бокс оламида муҳим воқеа содир бўлди. Британиялик машҳур промоутер Эдди Хирн ўзининг Instagram саҳифасида ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ҳамда япониялик юлдуз Наоя Иноуэ ўртасида бўлиб ўтадиган жанг ҳақида қувончли хабар билан ўртоқлашди.

«Музокаралар якунига етди! Ўзбек кучи Монстрга қарши! Бу – вазн тоифасидаги энг муҳим ва энг кучли жанг!» — дея ёзиб қолдирди Хирн ўз ижтимоий тармоқ саҳифасида.

Муроджон Аҳмадалиев ва Наоя Иноуэ ўртасидаги кутилган ушбу улкан бокс оқшоми бу йилнинг сентябрь ойида ташкил этилиши режалаштирилган. Айни дамда жангнинг аниқ санаси ва манзили бўйича қўшимча тафсилотлар тез орада эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, япониялик Наоя Иноуэ профессионал рингда "Монстр" лақаби билан танилган бўлиб, бугунги куннинг энг кучли ва таниқли боксчиларидан бири ҳисобланади. У бир неча вазн тоифаларида жаҳон чемпионлиги камарларига эга бўлган.

Ўз навбатида, ўзбек боксчиси Муроджон Аҳмадалиев ҳам профессионал боксда кўрсатган юқори натижалари билан мухлислар меҳрини қозонган. Унинг техник маҳорат ва кучли зарбалари бутун дунёда юқори баҳоланиб келинмоқда.

Икки чемпион ўртасидаги бу муҳташам жанг нафақат Ўзбекистон ва Япония, балки бутун бокс оламининг диққат марказида бўлиши шубҳасиздир. Мухлислар учун ҳақиқий бокс байрамини тақдим этиши кутилаётган ушбу тўқнашув ҳақида янги тафсилотлар эълон қилинишини кузатиб боринг.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Муроджон Аҳмадалиев ва Наоя Иноуэ ўртасидаги жанг музокаралари якунланди