
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг агенти Гайрат Хасбиуллин сўнгги кунларда оммавий ахборот воситаларида тарқалган «Барселона» клуби қизиқиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
- «Барселона» президенти Жоан Лапорта мен билан боғланмаган. Томонлар ўзаро музокараларга тайёрми? Ростини айтсам, мен фантазия қилишни хуш кўрмайман», — деб қисқа ва аниқ изоҳ берган футболчининг вакили.
Аввалроқ, Испания ва Англия матбуотида «Барселона» Абдуқодир Ҳусановни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда «Манчестер Сити» таркибида 6 марта майдонга тушди. Унинг шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Абдуқодир ҲусановМанчестер СитиБарселона қизиқишиГайрат ХасбиуллинОммавий АхборотИспания Англия Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар