Роналду: Гризманн мени кўрарга кўзи йўқлиги ҳақида айтган

  • 22 ноябрь 2016, 20:10
  • 4 668
  • Спорт
  • Роналду: Гризманн мени кўрарга кўзи йўқлиги ҳақида айтган

    Мадриднинг «Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг айтишича, «Атлетико» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн Евро-2016 мусобақаларида Роналдуни кўрарга кўзи йўқлигини тан олган.

    «Парижда, Евро-2016 финалида, Гризманн менинг олдимга келди ва деди: «Сени кўрарга кўзим йўқ».

    Финалда жароҳат олганимда, оёқларимни боса олмай қолгандим. Бу учрашувни тўлиқ ўтказишни хоҳлагандим. Аммо бирданига тушундимки, бунинг иложи йўқ эди», — деган Роналду France Football нашрига берган интервьюсида.

    Португалия ушбу учрашувда Францияни мағлуб этиб, (1:0) бош совринни қўлга киритганди. Шунингдек, ундан олдинроқ Европа чемпионлар лигаси финалида ҳам Роналду ва «Реал» Гризманн жамоаси «Атлетико»ни пенальтилар сериясида (1:1, 5-3 пен) мағлубиятга учратганди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Роналду: Гризманн мени кўрарга кўзи йўқлиги ҳақида айтган