Жангчи Фурқат Ёқубов MMA бўйича жаҳон чемпионати кубогини қўлга киритди

  • 22 ноябрь 2016, 22:08
  • 4 932
  • Спорт
  • Жангчи Фурқат Ёқубов MMA бўйича жаҳон чемпионати кубогини қўлга киритди

    Ўзбекистонлик аралаш яккакурашлар жангчиси CKF World Championship турнирида хитойлик рақибидан устун келди.

    20 ноябрь куни Хитойнинг Анхой провинциясида MMA жанговар аралаш яккакурашлар бўйича Chinese Kungfu Championships (CKF) компанияси томонидан ташкил этилган жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Кечадаги беллашувлардан бирида 75 кг гача вазн тофасида ўзбек жангчиси Фурқат Ёқубов (6−0−0) баҳсга киришди.

    Наманганлик спортчи Хитой вакили Хао Лига (10−1−0) қарши рингга кўтарилиб, уч раунд якунларига кўра ҳакамлар томонидан ғолиб деб топилди. Шундай қилиб, Фурқатбек CKF талқини бўйича жаҳон чемпионати кубоги соҳибига айланди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Жангчи Фурқат Ёқубов MMA бўйича жаҳон чемпионати кубогини қўлга киритди