date
views 4 439

“Интер Майами”да қора кунлар: мухлислар Мессини ҳайдашни сўраяпти...

“Интер Майами”да қора кунлар: мухлислар Мессини ҳайдашни сўраяпти...
Европа футболида ном қозонган бир қатор юлдузларни ўз сафида жамлаган “Интер Майами” клуби омадсиз сериядан чиқиб кета олмаяпти. АҚШнинг Флорида штатида жойлашган ушбу жамоа кучли трансферлар ва катта сармояларга қарамай, янги мавсумда кутилган натижаларни кўрсата олмаяпти.

Ярим финалда мағлубият — мусобақага хайр

КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси ярим финалида “Интер Майами” Канада жамоаси “Ванкувер Уайткэпс”га қарши икки баҳс ўтказди. Биринчи учрашув 1:1 ҳисобида якунланди, жавоб ўйинида эса 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган Майами клуби мусобақани тарк этди.

Бу натижа нафақат жамоа ва мураббийлар штабини, балки сардор Лионель Мессининг фаолиятини ҳам савол остида қолдирди.

Мухлислар сабр косаси тўлди

“Интер Майами”нинг катта умид билан таклиф қилган юлдузи Лионель Месси айни пайтда кўплаб танқидларга дуч келмоқда. Ижтимоий тармоқларда мухлислар томонидан билдирилаётган фикрлар қаттиқ кайфиятда ёзилган:

JAKE BUCKLEY: “Интер Майами”нинг ҳозирги ҳимоя чизиғи профессионал футбол тарихидаги энг ёмонларидан бири!”

James: “Маскерано қандай қилиб бош мураббий бўлди — тушунмадим!”

ThePessiLad: “Мен клуб ташкил этилганидан бери уни қўллаб-қувватлаб келганман. Лекин энди Мессининг кетишини хоҳлайман. Унинг борлиги жамоа ривожига тўсиқ бўляпти. Бекхэм жаноблари, унга бошқа клуб топинг!”

Laisser Maeda: “Месси каби ‘кичик’ юлдуз ва Суарес каби қария футболчилардан бездик!”

Kody Cicale: “Мессининг клубни тарк этгани ҳақида расмий хабарни кутаяпман.”

Финалга йўл олганлар кимлар?

Эндиликда КОНКАКАФ Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи баҳсида “Ванкувер Уайткэпс” Мексиканинг “Крус Асуль” жамоаси билан тўқнашади. Ушбу финал 1 июнь куни бўлиб ўтади.

“Интер Майами” жамоаси юлдузларни йиғиш билан муваффақият қўлга киритиш мумкин эмаслигини яна бир бор исботлади. Жамоа сардори Лионель Месси сўнгги кунларда кескин танқидларга дуч келмоқда. Энди бош мураббий ва клуб раҳбарияти қандай қарор қабул қилади?

Сиз нима деб ўйлайсиз — “Интер Майами” Мессисиз яхшироқ ўйнайдими ёки барчасини тузатиш учун вақт керакми?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Интер Майами”да қора кунлар: мухлислар Мессини ҳайдашни сўраяпти...