date
views 21 515

«Реал» тажрибали футболчилари Модрич ва Васкес билан ғалати шартнома тузди

«Реал» тажрибали футболчилари Модрич ва Васкес билан ғалати шартнома тузди
«Реал Мадрид» раҳбарияти жамоанинг икки тажрибали ўйинчиси — хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич ва испаниялик ҳимоячи Лукас Васкеснинг келажаги борасида ғайриоддий қарор қабул қилди.

Испан нашри AS тарқатган хабарга кўра, клуб 30 июнь куни шартномаси якунланадиган ушбу икки футболчига бор-йўғи икки ҳафталик янги битим таклиф қилган.

Маълум бўлишича, Мадрид клуби ушбу тажрибали футболчилардан фақат клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасидагина фойдаланиш ниятида. Эслатиб ўтамиз, ФИФА томонидан ташкил қилинаётган ушбу янги форматдаги мусобақа ташкилотчиларининг ўзи ҳам иштирокчи клубларга муддати тугаётган футболчилар билан қисқа муддатли шартномалар тузишни маслаҳат берган эди.

«Қироллик клуби» раҳбарлари, катта эҳтимол билан, мавсум тугагач Лукас Васкес билан хайрлашишга қарор қилиб бўлишган. Аммо «Олтин тўп» совриндори Лука Модрич яна бир мавсум давомида жамоада қолдирилиши мумкин. Бунгача эса 39 ёшли юлдуз ўз маошининг кескин пасайтирилиши ва асосий таркибдаги ролидан воз кечиб, захира вариант сифатида фаолият олиб боришига розилик бериши керак бўлади.

Сизнингча, «Реал» раҳбариятининг ушбу қарори оқланадими ёки тажрибали футболчиларга нисбатан ҳурматсизликми?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» тажрибали футболчилари Модрич ва Васкес билан ғалати шартнома тузди
-->