
«Атлетико Мадрид» жамоасининг бош мураббийи Диего Симеоне «Вильярреал» ярим ҳимоячиси Алекс Баэна ҳақида савол берган журналистга қизиқарли жавоб берди. Эслатиб ўтамиз, матбуотда мадридликлар мазкур футболчини ўз таркибига қўшиб олишни режалаштираётгани ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлганди.
«Сиз менга айёр ва икки маъноли савол билан мурожаат қиляпсиз. Ҳозир менга келадиган ёки келмайдиган футболчи ҳақида фикр билдиришни айтяпсиз. Шундай қилиб, сиз мени аҳмоқ деб ўйлаяпсизми? (кулади) Нима демоқчилигимни тушуняпсиз-а?
Сиз мендан шундай жавоб кутяпсизки, мен унга яхши футболчи десам, дарҳол: “У мураббийга ёқяпти, демак, трансфер бўлади”, – дейсиз. Агар унинг ўйинига салбий баҳо берсам, сиз эса бу мураббийга ёқмаганини ёзасиз. Ўз жамоангда ўйнамаётган футболчи ҳақида гапириш қийин масала. Лекин, менимча, Баэна жуда ажойиб футболчи», – деб кулди Симеоне.
"Атлетико" бош мураббийининг бу жавоби матбуот анжуманида йиғилганларнинг кайфиятини кўтариб юборди ва ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар