date
views 372

"Ман Сити" "Галатасарой"нинг истеъдодли футболчиси учун 40 миллион евро таклиф қилмоқчи

"Ман Сити" "Галатасарой"нинг истеъдодли футболчиси учун 40 миллион евро таклиф қилмоқчи
"Манчестер Сити" клуби "Галатасарой"нинг 25 ёшли истеъдодли ярим ҳимоячиси Габриэл Сарага жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Британия клуби ушбу бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун 40 миллион евро атрофида маблағ ажратишга тайёр экани айтилмоқда. Бундан ташқари, Сарани бошқа бир нечта АПЛ клублари – "Астон Вилла", "Ноттингем Форест" ҳамда "Эвертон" ҳам кузатиб келмоқда.

Жорий мавсумда Габриэл Сара барча мусобақалар доирасида 41 та учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасига 2 та гол урган ва 8 та голга ассистентлик қилган. Ҳозирда унинг "Галатасарой" билан шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади.

Маълумот ўрнида, машҳур Transfermarkt портали Саранинг трансфер нархини 22 миллион еврога баҳолаган.

Сизнингча, Габриэл Сара "Манчестер Сити"нинг кучли таркибида ўз ўрнини топиб кета оладими? Фикрларингизни биз билан бўлишинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ман Сити" "Галатасарой"нинг истеъдодли футболчиси учун 40 миллион евро таклиф қилмоқчи