date
views 406

“Реал” Уильям Салиба учун муҳим футболчисидан воз кечадими?

“Реал” Уильям Салиба учун муҳим футболчисидан воз кечадими?
«Реал Мадрид» Уильям Салибани ўз сафига қўшиб олиш мақсадида муҳим футболчисидан воз кечиши мумкин.

Relevo нашри тарқатган хабарга кўра, «Арсенал» Салибани «Реал»га трансфер қилиш учун битта асосий талаб қўймоқда. Лондон клуби мадридликлардан нафақат пул, балки ярим ҳимоячи Орельен Тчуаменини ҳам келишувга қўшишни талаб қилмоқда.

Бироқ, катта эҳтимол билан «қироллик клуби» ушбу шартга рози бўлмаслиги айтилмоқда. «Реал Мадрид» раҳбарияти Салибанинг шартномаси якунланишига яқин вақт қолганда уни арзонроқ нархда олиб келиш ниятида. Бунинг учун Уильям «тўпчилар» билан янги шартнома имзоламаслиги лозим.

Эслатиб ўтамиз, франциялик ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этади. Унинг трансфер нархи эса, тахминан 80 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Реал” Уильям Салиба учун муҳим футболчисидан воз кечадими?