date
views 290

Барселона меҳмонда Валядолидни мағлуб этди

Барселона меҳмонда Валядолидни мағлуб этди
Ла Лига 34-туридан ўрин олган учрашувда "Барселона" жамоаси сафарда "Валядолид" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув "Валядолид"нинг "Хосе Соррилья" стадионида бўлиб ўтди. Уй соҳиби жамоа 6-дақиқада Иван Санчеснинг голи орқали ҳисобни очди. Аммо иккинчи бўлимда "Барселона" жавоб қайтарди — Рафинья 54-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, 60-дақиқада эса Фермин Лопес ғалаба голини урди.

Статистикага кўра, “Барса” тўпни 82% назорат қилган ва 24 марта рақиб дарвозасига зарба берган. Жамоа 704 та пас амалга ошириб, 90% аниқлик билан ўйнаган. Мезбонлар фақат 4 та аниқ зарба йўллай олган. Ушбу ғалаба "Барселона"нинг турнир жадвалидаги етакчилигини мустаҳкамлади.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Барселона меҳмонда Валядолидни мағлуб этди