date
views 88

"Барселона" камбэк эвазига меҳмонда "Вальядолид"ни таслим этди (видео)

"Барселона" камбэк эвазига меҳмонда "Вальядолид"ни таслим этди (видео)
"Барселона" жорий мавсумда 8 маротаба камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Ла Лига 34-турида Каталония гранди "Вальядолид" билан куч синашиб, 0:1 ҳисобидаги мағлубиятни 2:1'га айлантира олди.

Ушбу мавсумда Флик шогирдлари 8 та беллашувда мағлуб бўлаётган ҳолатда, учрашувни ғалаба билан якунлай олган. Буларнинг 5 таси Ла Лигада, шунингдек, бир маротабадан УЕФА Чемпионлар лигаси, Испания кубоги ва Испания Суперкубогида содир бўлган.

Айни вақтда "кўк-анорранглилар" Ла Лига турнир жадвалида 79 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Улар "Реал"дан 7 очко олдинда, аммо Мадрид гранди сафида 1 та захира ўйини мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" камбэк эвазига меҳмонда "Вальядолид"ни таслим этди (видео)