
Американинг MLS чемпионатида «Интер Майами» клуби ўз майдонида «Нью-Йорк Ред Буллс»га қарши ўйин ўтказиб, йирик ҳисобда ишончли ғалабага эришди – 4:1.
Учрашувнинг энг аҳамиятли воқеаси жамоанинг аргентиналик юлдузи Лионель Мессининг узоқ вақт давом этган голсиз сериясига чек қўйиши бўлди. Месси 67-дақиқада «Нью-Йорк Ред Буллс» дарвозасига тўртинчи голни киритиб, кетма-кет тўрт ўйиндан бери давом этиб келаётган қурғоқликни якунлади.
Бу гол билан 37 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсумдаги статистикасини янада яхшилаб олди. У бу мавсумда 14 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйди.
Умуман, учрашув давомида «Интер Майами» жамоавий ўйини билан мухлислар ва мураббийларни хурсанд қилди. «Нью-Йорк Ред Буллс» футболчилари эса ўзлари кўрсатган ҳаракатларга қарамасдан, рақибнинг кучли босими остида қолиб, мағлубиятга учради.
Шу тариқа, Лионель Месси ва «Интер Майами» мухлисларни яна бир бор ўзларининг ажойиб ва самарали ўйинлари билан мамнун этишди ва чемпионатда юқори ўринлар учун курашни давом эттиришмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг