
Испаниянинг «Реал Мадрид» клубида ҳаракат қилаётган 18 ёшли истеъдодли ҳужумчи Эндрик келажакда ўз фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши эҳтимоли пайдо бўлди.
Маълумотларга кўра, Парижнинг «Пари Сен-Жермен» клуби Эндрикни ўз сафига қўшиб олишда жуда жиддий қизиқиш билдирмоқда. Парижликлар ёш бразилиялик форварднинг ҳозирги маошини икки баравар оширишга ҳамда унга асосий таркибдан доимий жой таклиф қилишга тайёр эканлигини маълум қилишган.
Ёш футболчининг ўзи ҳам ушбу трансферга қарши эмас ва келажакдаги фаолияти учун янги клубда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда. Эндрик келаси йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Бразилия миллий терма жамоаси таркибида асосий ролни ўйнашни хоҳлайди ва бунинг учун ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши лозимлигини яхши англайди.
ПСЖнинг бу таклифи Эндрик учун фаолиятида янги саҳифа очиш имкониятини тақдим этиши мумкин. Айни пайтда унинг «Реал Мадрид» клуби билан амалдаги шартномаси мавжуд бўлса-да, испанияликлар бразилиялик ёш юлдуз учун етакчи ролни ҳозирча кафолатлай олмаяпти.
Шу билан бирга, ушбу трансфер Эндрикнинг фаолиятида муҳим қадам бўлиши мумкинлиги кўплаб мутахассислар томонидан таъкидланмоқда. Агар бу трансфер амалга ошса, ПСЖ яна бир истиқболли ва иқтидорли ўйинчи билан ўз сафини кучайтириши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар