
Мадриднинг «Реал» клуби бразилиялик ҳужумчиси Родриго билан хайрлашишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда «Relevo» нашри маълум қилмоқда.
Маълумотларга кўра, «қироллик клуби» раҳбарияти Родригони сотиш орқали жамоа бюджетига сезиларли даражада маблағ жалб қилишни мақсад қилган. Ҳужумчининг минимал трансфер баҳоси ҳам белгиланган бўлиб, клуб унинг трансферидан камида 100 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.
Родриго билан келишувга эришиш учун айниқса, Англиянинг икки йирик клуби — Лондоннинг «Арсенал» ва «Манчестер Сити» жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Бу клублар ёзги трансфер ойнасида ўз таркибини кучайтириш учун бразилиялик юлдузни муҳим номзод сифатида кўриб чиқишяпти.
Жорий мавсумда 24 ёшли Родриго «Реал» таркибида умумий ҳисобда 50 та учрашув ўтказди. У ушбу ўйинларда рақиблар дарвозасига 13 та гол киритди ва яна 10 та голли узатма амалга ошириб, жамоасининг асосий фигураларидан бирига айланди.
Эътиборли жиҳати шундаки, Родригони клуб билан боғлайдиган шартнома 2028 йилнинг ёзигача тузилган. Аммо футболчининг трансфери билан боғлиқ ҳолатнинг қандай ривожланиши кўп жиҳатдан трансфер музокаралари ва клублар ўртасидаги келишувларга боғлиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар