date
views 0

Бразилия терма жамоаси Карло Анчелоттини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган

Бразилия терма жамоаси Карло Анчелоттини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган
Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелоттини миллий терма жамоанинг янги устози сифатида тайинлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Испаниянинг AS нашри маълум қилди.

Нашрнинг ёзишича, италиялик таниқли мутахассис Карло Анчелотти ва CBF президенти Эднальдо Родригес ўртасида дастлабки келишувга эришилган. Бироқ Анчелотти ҳозирги вақтда «қаймоқранглилар» билан ишлашни устувор вазифа сифатида қабул қилган.

Шунга қарамай, Бразилия футбол конфедерацияси ушбу келишувни имкон қадар тезроқ расмийлаштириш ниятида. Хусусан, CBF раҳбарияти Ла Лиганинг муҳим ва шов-шувли ўйини бўлган, 12 май куни ўтадиган «Барселона»га қарши «Эл-класико»дан сўнг шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Маълумотларга кўра, Анчелоттининг Бразилия терма жамоасига бош мураббий бўлиб ўтиши мамлакат футболи учун катта воқеа бўлиб, жамоанинг жаҳон чемпионатидаги иштироки учун янги давр бошланиши кутилмоқда.

Айтиш керакки, Анчелоттининг клубдаги катта тажрибаси ва чемпионлик унвонлари унинг Бразилия миллий жамоасида ҳам юқори натижаларга эришишига умид уйғотмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бразилия терма жамоаси Карло Анчелоттини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган