
Испания Ла Лигасининг 34-тури доирасида бўлиб ўтган "Реал Мадрид" ва "Сельта де Виго" жамоалари ўртасидаги баҳс ниҳоятланди. Ушбу қизғин ва шиддатли ўйин 3:2 ҳисобида мадридликларнинг ғалабаси билан якунига етди.
Учрашув "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтди ва 84 мингдан ортиқ томошабин ташриф буюрди. Биринчи бўлимдаёқ "Реал" ташаббусни ўз қўлига олиб, рақиб дарвозасига иккита гол уришга муваффақ бўлди. 33-дақиқада Арда Гюлер ҳисобни очган бўлса, 39-дақиқада жамоанинг асосий юлдузи Килиан Мбаппе мадридликларнинг устунлигини мустаҳкамлади.
Иккинчи бўлим бошида, 48-дақиқада Мбаппе ўзининг иккинчи голини урди ва ҳисобни 3:0 га етказди. Шундан кейин ўйин анча осон кўринганди, бироқ "Сельта" бу вазиятда ҳам жанговор руҳини сақлаб қолди.
69-дақиқада Хави Родригес меҳмонлар ҳисобини очиб, ўйинга янги интрига олиб кирди. 76-дақиқада эса Виилот Сведбергнинг голи билан ҳисоб минимал фарққа тушди – 3:2. Шунингдек, "Сельта" якуний дақиқаларгача босимни кучайтирди, аммо "Реал" ўз устунлигини ҳимоя қилиб, муҳим уч очкони қўлга киритди.
Карло Анчелоттининг жамоаси бу ғалаба орқали турнир жадвалидаги позициясини яхшилашга муваффақ бўлди ва мавсум сўнггигача чемпионлик учун курашини давом эттирмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар