
Испания чемпионати 34-турида «Реал Мадрид» ўз майдонида «Сельта»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, жуда муҳим уч очкони ўз ҳисобида ёздириб қўйди.
Ушбу қизғин беллашувда француз юлдузи Килиан Мбаппе икки маротаба рақиб дарвозасини нишонга олиб, ўзининг Мадрид клубидаги дебют мавсумида голлари сонини 36 тага етказди. Шу тариқа, 25 ёшли ҳужумчи ўзининг биринчи мавсумида «Реал» таркибида энг кўп гол урган футболчилар қаторига қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи бу кўрсаткичи билан афсонавий футболчи Криштиану Роналдунинг натижасини ортда қолдирди. Португалиялик юлдуз ўзининг мадридликлар билан илк мавсумида 33 та гол урган бўлса-да, бу соҳадаги рекордни янгилашга эришмаган эди.
Бир мавсум ичида энг кўп гол урган дебютант сифатидаги рекорд ҳозирда Иван Самарано номига тегишли. 1992-1993 йилги мусобақаларда чилилик форвард ўз ҳисобини 37 та гол билан тўлдирган. Самарано мадридликлар билан 1996 йилга қадар бўлган даврида жами 173 та ўйинда майдонга тушиб, 101 та гол ва 22 ассист билан ёдда қолган.
Мбаппе эса ушбу рекордни янгилаши учун яна бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилиши керак. Испания чемпионати якунигача яна тўртта ўйин борлигини инобатга олсак, француз ҳужумчи бу мавсумда нафақат Самаранонинг рекордини такрорлаши, балки янги рекорд ўрнатиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Килиан Мбаппенинг бу натижалари «Реал» мухлисларини ҳайратга солмоқда ва футболчи келажакда ҳам жамоанинг асосий юлдузи сифатида ёрқин ўйинлари билан завқ бағишлаши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар