Манчестер Юнайтед Атлетикни йирик ҳисобда мағлуб этди

Манчестер Юнайтед Атлетикни йирик ҳисобда мағлуб этди
Европа Лигаси ярим финалининг жавоб баҳси “Олд Траффорд”да бўлиб ўтди. “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Атлетик”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва икки ўйин натижасига кўра 7:1 ҳисобида финалга йўл олди. Меҳмонлар 31-дақиқада Микель Хаурегисар орқали ҳисобни очишган бўлса-да, “Юнайтед” иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик қилди. Мэйсон Маунт 72 ва 90+1-дақиқаларда гол урди, Каземиро 79-да, Расмус Ҳёйлунн эса 85-дақиқада тўпни дарвозага йўллади.

Уй жамоаси тўпга эгалик қилишда (52%) ва зарбаларда (11 та) устунлик қилди. “Атлетик” фақат битта аниқ зарба билан жавоб қайтарди. Бу натижа билан "Манчестер Юнайтед" Европа Лигаси финалида иштирок этадиган илк финалчига айланди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар