
UEFA Конференциялар Лигаси ярим финал жавоб ўйини “Фиорентина” ва “Реал Бетис” жамоалари ўртасида “Артемио Франки” стадионида бўлиб ўтди. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди. Биринчи учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган “Бетис” жамоаси умумий ҳисобда 4:3 билан финалга йўл олди.
“Фиорентина”нинг икки голини Робин Госенс 34 ва 42-дақиқаларда киритди. “Бетис” жавобан Антонио 30-да, Абде Эззалзули esa 90+7-дақиқада ўз номларини таблога ёздиришди. Учрашувнинг статистикасига кўра, “Фиорентина” кўпроқ тўпга эга бўлган (57%) ва 24 марта зарба йўллаган. Аммо “Бетис” 10 марта аниқ зарба билан жавоб берди ва самаралироқ ўйин кўрсатди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар