date
views 66

Суперлиганинг 9-турида бўлиб ўтган ўйинларда киритилган голларни томоша қилинг

Суперлиганинг 9-турида бўлиб ўтган ўйинларда киритилган голларни томоша қилинг
Суперлиганинг 9-турини бошлаб берган "Андижон" - "Нефтчи" қарама-қаршилигидаги водий дербисида меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Ушбу тур доирасида "Андижон" ўз уйида Виталий Левченко бошчилигидаги "Нефтчи"ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувнинг 11-дақиқасида Фаррух Сайфиев ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Жамшид Искандеров орадаги фарқни 2 тага етказиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Мазкур тўқнашувдан сўнг "йўлбарслар" очколар сонини 15 тага етказиб олиб, "Бунёдкор" ва "Динамо" билан тенглашиб олди. "Бургутлар" эса 9 очко билан турнир жадвалининг 12-ўринида қолди.

Суперлиганинг 9-турида Самарқанднинг "Динамо" клуби ўз уйида "Сурхон"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувнинг 21-дақиқасида Ричард Фрайдэй томонидан киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

Шу тариқа, "Динамо" очколар сонини 18 тага етказиб, 2-ўрингача кўтарилди. "Сурхон" эса 10 очко билан 8-поғонада қолди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлиганинг 9-турида бўлиб ўтган ўйинларда киритилган голларни томоша қилинг