
Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - ОКМК беллашуви якунига етди. Мазкур тўқнашувда олмалиқликлар камбек амалга оширган ҳолда 1:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Дастлаб, Авазбек Ўлмасалиев 38-дақиқада ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Иккинчи бўлимнинг 73-дақиқасида эса Ўлмасалиев ўз хатосини тўғрилади ва орадаги фарқни йўққа чиқарди.
Асадбек Собиржонов 81-дақиқада рақиб ҳимоячисининг хатосидан унумли фойдаланган ҳолда жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Собиржоновнинг ўзи 87-дақиқада орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди - 1:3.
Шу тариқа, ОКМК навбатдаги 3 очкони қўлга киритди ва ҳисобидаги очколар сонини 21 тага етказиб қўйди.
“Қўқон-1912” — ОКМК - 1:3
Голлар: Авазбек Ўлмасалиев 38 автогол, - 1:0. Авазбек Ўлмасалиев 73, - 1:1. Асадбек Собиржонов 81, - 1:2. Асадбек Собиржонов 88, - 1:3 (Азиз Холмуродов).
"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров (20.Иқболжон Маликжонов, 19), 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Шота Гвазава (9.Жавоҳир Ҳусанов, 88), 8.Бахтиёржон Қосимов, 11.Шаҳзод Бешимов (18.Баҳром Абдураҳимов, 88), 14.Жасур Холтўраев (69.Егор Кондратюк, 65), 19.Шаҳзод Акрамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 44.Андро Гиоргадзе.
Захира: 1.Рустам Нортожиев, 10.Ҳусниддин Ғофуров, 15.Зафар Ҳакимов, 23.Бекжон Жўрабоев, 30.Иброҳимжон Мухторов.
ОКМК: 1.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 4.Миржамол Қосимов (99.Асадбек Собиржонов, 64), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Клейди Даци (8.Азиз Холмуродов, 46), 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Ойбек Рустамов, 19.Аҳмадулло Муқумжонов (16.Наоаки Сенага, 64), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Арихиро Сентоку (11.Рубен Санчес, 46), 77.Нодирбек Абдураззоқов.
Захира: 31.Муҳаммад Убайдуллаев, 5.Гиорги Папава, 13.Элдорбек Бегимов, 23.Ажак Риак, 90.Абубакр Ризо Турдиалиев.
Огоҳлантириш: Клейди Даци 34. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар