
Ла Лиганинг 35-туридаги марказий учрашувда "Барселона" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу Эл-Класико нафақат голларга, балки юқори темп ва шиддатли тўқнашувларга бой ўтди.
"Реал" сафида Килиан Мбаппе хет-трик қайд этди (5', 14', 70'), аммо "Барса" жамоавий ўйин билан ғалабани таъминлади. "Барселона" таркибида Эрик Гарсия (19'), Ламин Ямал (32') ва Рафинья (34', 45') гол муаллифи бўлди.
Статистикада ҳам "Барса" устунлик қилди: 22 зарба, 63% тўп назорати ва 469 пас. Мазкур ғалаба орқали "Барселона" 82 очко билан 1-ўринда қолди, "Реал" эса 75 очко билан 2-ўринда қолмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар