
Испания чемпионатининг 35-туридаги "Эл Класико" баҳси мухлисларга ҳақиқий футбол шоҳасарини тақдим этди. "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги тўқнашувда мезбонлар ажойиб камбэк амалга ошириб, 4:3 ҳисобида зафар қучишди.
Ўйиннинг энг юқори баҳосини 17 ёшли каталониялик юлдуз Ламина Ямал (9.0 балл) олди. Ёш иқтидор эгаси бу ўйинда бир гол урди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Реал"нинг асосий юлдузи Килиан Мбаппе ҳам майдонда ўзини кўрсата олди. Франциялик форвард хет-трик қайд этди ва ўйин якунида 8.8 балл билан жамоасининг энг яхши футболчиси бўлди.
Шунингдек, каталонияликлардан Ферран Торрес (8.0 балл) учта голли узатма амалга ошириб, ғалабага улкан ҳисса қўшди. Педри ва Рафиня ҳам юқори баҳолар билан (7.7 ва 7.5 балл) ажралиб туришди.
Мадридликлар таркибида Лука Модрич захирадан майдонга тушиб яхши таассурот қолдирди (7.2 балл). Венисиус Жуниор ҳам фаол ўйини билан 7.5 баллга лойиқ кўрилди.

Бироқ, Лукас Васкес (5.9) ва Дани Себальос (5.5) бугунги баҳсда анча паст баҳолар олишди ва мураббий Карло Анчелотти томонидан алмаштирилди.
Бу ғалаба билан "Барселона" мавсум якунига уч тур қолганида чемпионлик масаласини амалда ҳал қилди. Келаси турдаги "Эспаньол" билан ўйинда ғалаба қозонса, каталонияликлар муддатидан олдин чемпионликни нишонлашлари мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар