date
views 315

Жаҳон чемпионати саралаш: Ўзбекистоннинг БАА ва Қатарга қарши ўйинларини қайси ҳакамлар бошқаради?

Жаҳон чемпионати саралаш: Ўзбекистоннинг БАА ва Қатарга қарши ўйинларини қайси ҳакамлар бошқаради?
2026 йилги Жаҳон чемпионати йўлидаги муҳим баҳслардан бири — Ўзбекистон миллий терма жамоасининг июнь ойида БАА ва Қатарга қарши ўтказадиган ўйинлари учун расмий ҳакамлар бригалари маълум бўлди. Мазкур баҳслар ЖЧнинг 3-саралаш босқичида ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

БАА – Ўзбекистон: австралиялик ҳакамлар назоратида

7 июнь куни бўлиб ўтадиган БАА – Ўзбекистон учрашувида ҳакамлик масʼулиятини австралиялик тажрибали ҳакам Шон Эванс ўз зиммасига олади. Унга қанотларда ҳамюрти — ассистент ҳакамлар Жорж Лакриндис ва Оуен Голдрик ёрдам беради.

Техник назоратчи – Жонатан Баррейро, ВАР тизимида эса янги технологияни яхши ўзлаштирган Александр Кинг фаолият юритади. Австралия ҳакамлари Осиёда халқаро ўйинларда тўплаган тажрибаси билан танилган ва ОФК томонидан ишончли деб топилган.

Ўзбекистон – Қатар: хитойликлар масъулиятидаги баҳс

11 июнь куни Тошкентдаги “Миллий стадион”да бўлиб ўтадиган муҳим баҳс – Ўзбекистон – Қатар ўйини эса хитойлик ҳакамлар бригадасига топширилди. Бош ҳакам вазифасини Ма Нинг бажаради.

Қанотларда унга ишончли ассистентлар Жоу Феи ва Жанг Ченг ёрдам кўрсатади. Резерв ҳакам – Жин Жингюан, ВАРда эса Хитойнинг бош ВАР мутахассисларидан бири Фу Минг фаолият юритади.

Ўйинлар — ҳал қилувчи аҳамиятда

Иккала учрашув ҳам Ўзбекистон миллий термаси учун муҳим синов вазифасини ўтайди. Супер саралаш босқичи финалига йўл олиш учун Миржалол Қосимов шогирдлари ҳар бир очко учун кураш олиб боришлари керак бўлади.

Ҳакамлар танлови ФИФА ва ОФКнинг талабларига асосан, юқори малакали мутахассислар орасидан қилинади ва бундай ўйинларда хатога йўл қўймаслик учун ҳакамлар тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилади.

Zamin.uz таҳририяти миллий жамоамизга келаётган учрашувларда муваффақият тилайди ва мухлисларимиз билан биргаликда янги тарих яратилишига ишонади. “Ягона мақсад – Жаҳон чемпионати!” — бу ғоя ҳамон термамиз сингари миллионлар қалбида яшаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳон чемпионати саралаш: Ўзбекистоннинг БАА ва Қатарга қарши ўйинларини қайси ҳакамлар бошқаради?
-->