date
views 118

«Манчестер Сити» «Бавария»нинг режаларини бузмоқчи: Флориан Виртцга жиддий қизиқиш билдирилмоқда

«Манчестер Сити» «Бавария»нинг режаларини бузмоқчи: Флориан Виртцга жиддий қизиқиш билдирилмоқда
«Манчестер Сити» клуби «Байер»нинг ёш истеъдоди Флориан Виртцни ўз сафига қўшиб олиш учун фаол ҳаракатларни бошлаб юборди. Бу ҳақда Bild нашрининг машҳур журналисти Кристиан Фалк хабар берди.

Маълум қилинишича, «шаҳарликлар» Германиянинг 22 ёшли иқтидорли ярим ҳимоячиси Виртзнинг трансфери бўйича расмий таклифни «Байер» клубига йўллаган. Бу орада «Бавария» ҳам Виртцни ўз таркибига қўшиб олиш ниятида музокаралар олиб бораётган эди. Аммо «Манчестер Сити» раҳбарияти ушбу трансфер масаласини тезроқ ҳал этиб, Мюнхен клубининг режаларини бузишни мақсад қилган.

Таъкидланишича, «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола шахсан Флориан Виртзга жиддий қизиқиш билдирган ва уни тезроқ ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда. Испаниялик мутахассис Виртцни жамоанинг кўп йиллардан буён етакчи ярим ҳимоячиси бўлган ва клубни тарк этиши кутилаётган Кевин де Брюйненинг ўрнига муносиб номзод деб ҳисобламоқда.

Флориан Виртц ўзининг жорий мавсумдаги ажойиб ўйинлари билан Европа грандлари эътиборини жалб қилган эди. Унинг юқори техникаси, креативлик ва гол уриш қобилияти «Манчестер Сити» мураббийлар штабида катта таассурот қолдирган. Шунинг учун ҳам, Гвардиола унинг трансфери тезроқ амалга ошишига умид қилмоқда.

«Байер» эса ўз навбатида ёш юлдузидан айрилишни истамайди. Бироқ, молиявий жиҳатдан қизиқарли ва қулай таклиф бўлган тақдирда, Леверкузен клуби трансфер масаласини кўриб чиқишга тайёр.

Экспертлар Флориан Виртцнинг «Манчестер Сити»га ўтиши унинг фаолиятидаги янги ва муҳим босқич бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Яқин кунларда ушбу трансфернинг тафсилотлари аниқлашиши кутилаяпти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» «Бавария»нинг режаларини бузмоқчи: Флориан Виртцга жиддий қизиқиш билдирилмоқда