date
views 100

Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"

Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"
Ўзбекистон кубоги "B" гуруҳи 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Насаф" (6:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Мағлубиятга нима сабаб бўлди?
- Қийин ўйин бўлди. Мағлубиятга асосий сабаб нима эканлигини билмайман. Футболда бу ҳол учраб туради. Энди буни унутиб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

- "Бунёдкор"га қарши ўйиндаги қўлдан чиқарилган ғалабанинг бугунги ўйинга руҳий таъсири бормиди?
- Йўқ, сабаби биз ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Диққатимизни Суперлигага қаратишимиз даркор.

- "Насаф" ўтган йили кубокни қурбон қилиш эвазига бор эътиборини Суперлигага қаратиб, чемпионликни қўлга киритганди. "Пахтакор"га қарши ўйиндан аввал жамоани фақат ғалаба қониқтирарди. Шунга қарамай, дастлаб аралаш таркиб майдонга тушди. Буни қаршиликларнинг ушбу турнирга бор диққатини қаратмаганлиги билан изоҳлаш мумкинми?

- Йўқ, ундай эмас. Таркибдаги барча футболчилар яхши ҳолатда. "Пахтакор"га қарши баҳсда аввалги ўйинларда майдонга тушмаган ўйинчиларга имкон берилди. Барчамизнинг жисмоний ва руҳий ҳолатимиз бир хил, деб ўйлайман. Шу сабабли, барчага имкон берилиши лозим. Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб туришсин, уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Манба: championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"