
Келаси мавсумдан бошлаб «Реал» клубида бош мураббий лавозимига киришиши кутилаётган Хаби Алонсо ҳозирданоқ жамоанинг янги таркибини шакллантириш ишларига жиддий киришган. Европа оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, испаниялик мутахассис, айниқса, «Қироллик клуби»нинг энг катта муаммоларидан бири ҳисобланган ҳимоя чизиғини кучайтиришга қарор қилган.
Таниқли футбол инсайдери Фабрицио Романо томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, Хаби Алонсо марказий ҳимояни мустаҳкамлаш учун уч нафар машҳур футболчини танлаб олган. Улар орасида «Борнмут» клубининг иқтидорли ҳимоячиси Дин Хёйсен, «Арсенал» клубининг асосий етакчиларидан бири Вильям Салиба ҳамда «Ливерпуль» сафида Англия чемпионлигига эришган француз ҳимоячи Иброҳим Конате каби номлар бор.
Маълум бўлишича, бу трансферлар Мадрид клубига анча қимматга тушиши мумкин. Шунингдек, бу футболчиларнинг трансфери бўйича «Реал» Европанинг «Ливерпуль», «Челси» ва «Манчестер Сити» каби йирик ва молиявий жиҳатдан кучли клублари билан жиддий рақобатга киришиши зарур.
Экспертларнинг таъкидлашича, агар мадридликлар ушбу уч юлдуз ҳимоячини ўз сафларига қўша олсалар, «Реал»нинг ҳимоя чизиғидаги узоқ вақтлик муаммолари ечимини топиб, жамоа яна бир бор Европа футболидаги энг кучли клублар сафида ўз ўрнини мустаҳкамлаши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар