Ушбу рейтингда Ўзбекистон терма жамоаси аввалги ой рейтингидаги ўрнидан 14 поғона пастлаб, 62-ўриндан жой олди.
ЎФФ расмий сайти хабарига кўра, ҳозирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳисобидаги очколар сони 558ни ташкил қилмоқда.
Октябрь ойи рейтингида Ўзбекистон Осиёнинг тўртинчи жамоаси бўлиб турган бўлса, бу сафар қитъа термалари орасида 6-ўринда.
Осиё мамлакатлари орасида етакчиликни ҳамон ўзида сақлаб турган Эрон 3 поғона пастлаб, 30-ўринга тушди. Жанубий Корея эса, аксинча, 7 поғона кўтарилиб, 37-ўринга чиқиб олди. Шунингдек, Япония (45-ўрин, +6, Австралия (48, - 8) ва Саудия Арабистони (56, -2) терма жамоалари Ўзбекистондан юқори ўринларни эгаллаган.
Жаҳон Чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олган Хитой, Қатар ва Сурия терма жамоалари мос равишда 83, 88 ва 94-ўринлардан жой эгаллаган.
Жаҳоннинг умумий рейтингда Аргентина терма жамоаси етакчилик қилишда давом этмоқда. Бразилия 1 поғона кўтарилди ва 2-ўринга чиқиб олди. Натижада Германия 3-ўринга тушди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади